2019 йил 10 ойи давомида тижорат банклари томонидан 41 минг нафар жисмоний шахсларга 5,9 трлн. сўм миқдорида (ўтган йилнинг мос даврига (3,7 трлн. сўм) нисбатан 37 фоизга кўп ўсган) ипотека кредитлари ажратилган.
Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари (1 178 млрд.сўм) Тошкент шаҳар, шунингдек, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Ажратилган кредитларнинг камайиш тенденцияси эса Фарғона Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида кузатилди.
Ажратилган ипотека кредитларининг 99,0 фоизи (5 848 млрд. сўм) бирламчи бозорга, 1,0 фоизи (61,0 млрд. сўм) иккиламчи бозорга йўналтирилган.
Ипотека кредитлар таркибида имтиёзли асосда йиллик 7-16 фоизларда ажратилган кредитлар улуши 82 фоизни, 17-20 фоизларда 14,1 фоизни, 20 дан юқори фоизларда ажратилган кредитлар улуши эса 3,9 фоизни ташкил қилади.