Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 18:47 – Ички ишлар органлари ходимлари ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда махсус тезкор тадбир ўтказди 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Ўзбекистонлик катта лейтенант Шомуродов Москвада ўтказилаётган мусобақада рекорд ўрнатди

Ўзбекистоннинг «Содиқ дўст» жамоаси Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг Дог биатлон (индивидуал пойга) шарти бўйича беллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва омманий коммуникациялар департаменти хабар берди.

3200 метрли масофада жойлашган тўсиқларда ўзбекистонлик кинологлар ўз маҳоратини намойиш этди. Хусусан, катта лейтенант Шодиёр Шомуродов ўз хизмат ити билан барча тўсиқлардан муваффақиятли ўтиб, биринчи шарт бўйича тўсиқлардан 13 дақиқа-ю 3 сонияда маррага етиб келиб, рекорд ўрнатди.

Шундай қилиб, Россия, Белорусь, Қозоғистон, Алжир халқ демократик республикаси, Россия Федерациясининг аёллар ва ДОСААФ жамоалари иштирок этаётган мусобақанинг биринчи босқичида ўзбекистонликлар 3-ўринда кетмоқда.

Ҳали олдинда Ҳимоя хизмати (шартли қоидабузарни ушлаш), 300 метрли тўсиқли йўлакдан ўтиш, қуроллардан нишонни мўлжалга олиш шартлари турибди.

рейтинг: 
  • 100
Буларни хам ўқинг:
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter