Авторизация
multisoft.uz
 
  • 18:20 – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Урбанизация бўйича Бутунжаҳон форумининг 13-сессияси доирасидаги Саммитда сўзлаган нутқи 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 21:30 – Тошкентда "BYD Chazor" машинасини бошқарган ўқувчи йўловчи ташиш автобусига тўқнашди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Тошкент шаҳар Шайхонтахур тумани ИББ жиноят қидирув бўлими бошлиғи пора олишда гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳри Шайхонтахур туман ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи пора олганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати. СҲХ маълумотларига кўра, у тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ижобий қарор чиқариш учун 7000 доллар талаб қилган. Бундан ташқари, тадбиркорга тегишли ресторандаги воқеа юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиш учун яна 500 доллар талаб этган. Эслатма ўрнида, мазкур ресторанда чиққан ёнғин натижасида ходим куйиб жароҳат олган эди. Умумий пора миқдори 7500 долларни ташкил этган. Туман ИИБ ходими тадбир доирасида 2500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter