Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Зарафшонда инспекция раҳбари 2,5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган инспекция бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Н.Я. фуқаролар Н.Ҳ ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни таниши М.О.га қолдириб, Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter