Ўзбекистонда хокимларнинг штат ёрдамчилари сони қисқартирилиши режалаштирилмоқда. Ўзгаришларга кўра, битта ёрдамчи бир вақтнинг ўзида икки ёки учта маҳаллага бириктирилади.
Шу билан бирга, хоким ёрдамчиларининг айрим вазифалари маҳалла банкирига топширилиши кутилмоқда. Бу орқали маҳалла даражасида мутахассислар ўртасида вазифалар қайта тақсимланади.
Янги ўзгаришлар штатни ва вазифалар тақсимотини жойларда оптималлаштиришга имкон бериши кутилмоқда.
