Авторизация
multisoft.uz
 
  • 19:30 – Prezident Buxoroda gaz-kimyo majmuasi, quyosh elektr stansiyasi va xalqaro aeroport qurilishiga start berdi 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 07:30 – O‘zbekiston Prezidenti va Germaniya Federal Kansleri ko‘p qirrali munosabatlarni yanada kengaytirish imkoniyatlarini muhokama qildilar 
  • 09:05 – Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасини отди 
  • 20:00 – Алишер Султонов ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди 

Дунё бўйича энг кўп мигрант қаерда яшаши ҳисоблаб чиқилди

БМТ ва Жаҳон банки маълумотига кўра, мигрантлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради: у ерда қарийб 50 миллион киши истиқомат қилади. Иккинчи ўринни Саудия Арабистони эгаллаган — 37 миллион киши. Германия билан Россия учинчи ўринда: тахминан 12 миллион мигрант. Ундан кейин Буюк Британия ва БАА — 8 миллиондан зиёд, Франция ва Канада — 8 миллиондан камроқ мигрант яшамоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Бироқ бу кўрсаткичга қараб мигрантларнинг кам ёки кўплигини баҳолаш қийин. Шу боис у мамлакат аҳолиси сони билан таққосланади. Бу борада Яқин Шарқ мамлакатлари етакчилик қилмоқда: БАА — умумий аҳолисининг 88 фоизидан кўпини мигрантлар ташкил этади, Қувайт — 75 фоиз, Қатар — 65 фоиз, Баҳрайн — 48 фоиз, Уммон — 45 фоиз, Саудия Арабистони — 37 фоиз. Таққослаш учун: Швейцария — 30 фоиз, АҚШ ва Германия 15 фоиз, Буюк Британия ва Франция — 12 фоиз, Россия — 8 фоиз.

Европа мамлакатлари орасида Скандинавия мамлакатларида мигрантлар кўпчиликни ташкил этади: Швеция — 17 фоиз, Норвегия — 15 фоиз, Исландия — 13 фоиз, Финляндия — 7 фоиз. Бу борада Европада, айниқса, митти давлатлар ажралиб қолган: у ерда аҳолининг ярмини мигрантлар ташкил этади: Лихтенштейн — 65 фоиз, Монако — 55 фоиз, Андорра — 53 фоиз, Люксембург — 45 фоиз. Олис давлатларда ҳам мигрантларни кам деб бўлмайди: Канада — 21 фоиз, Австралия — 29 фоиз, Гонконг — 39 фоиз, Исроил — 24 фоиз, Янги Зеландия — 23 фоиз.

рейтинг: 
  • 100
теглар: мигрант
Буларни хам ўқинг:
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter