Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Тошкент туманидаги имом-хатиб тарқалган видео сабаб ишдан олинди

Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур аудио бўйича Мусулмонлар идораси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари 28 январь куни Мусулмонлар идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида кўриб чиқилган.

«Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилди. Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган «фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш» ва «ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш» деган бандларнинг А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши, деб баҳоланди. Шунингдек, А.Баҳромов араб тили ўқув курсларида дарс бериши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасини белгиланган тартибда хабардор этмагани ҳам алоҳида қайд этилди», — дейилади ахборотда.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter