Камералардан автомобиль рақамларини ёпувчи наноплёнка бизгача етиб келди. Россия Федерациясида узоқ вақтдан бери ушбу "янгилик"билан курашилмоқда. Ушбу плёнка автомобиль рақамига ёпиштирилади, у одамларга кўринади, аммо камера уни қайд этмайди. Бугунги кунда интернетда, шу жумладан расмий сайтларда, бундай плёнкани сотиб олиш бўйича кўплаб таклифлар мавжуд ва сотувчилар бу жарималарни тежашга имкон бериши ҳақида очиқчасига ёзишмоқда. Шу билан бирга, расмийлар негадир бу муаммони эътиборсиз қолдирмоқдалар.
Айни пайтда плёнкани olx онлайн платформасида сотиб олиш мумкин, яқин вақтгача у Uzum Marketда ҳам сотилган. Бундан ташқари, маҳсулот саҳифаси қол қолган, шунчаки "ҳозир у мавжуд эмас", деб ёзилмоқда. Шунга ўхшаш саҳифалар Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам мавжуд. Қолаверса, бундай плёнкани автомобиль дўконларида ҳам эркин сотиб олиш мумкин