Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Қирғизистонда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 26 июль куни халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда AKIpress қўмитага таяниб.

1992 йилда туғилган С.И.И. Интерпол реестрига ўта хавфли жиноятчи сифатида киритилган.

Интерпол маълумотларига кўра, эркак ва унинг шериклари божхона юк декларацияси бўйича сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликда гумон қилинмоқда. Ўзбекистонга етказилган зарар 12 миллиард сўм (тахминан 962 минг доллар) деб баҳоланмоқда.

  Боткен тумани суди томонидан қўлга олинган шахс тергов изоляторига жўнатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча тегишли тартиб-қоидалар бажарилганидан сўнг қўлга олинган шахс Ўзбекистон расмийларига топширилади.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter