Авторизация
multisoft.uz
 
  • 19:30 – Prezident Buxoroda gaz-kimyo majmuasi, quyosh elektr stansiyasi va xalqaro aeroport qurilishiga start berdi 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 07:30 – O‘zbekiston Prezidenti va Germaniya Federal Kansleri ko‘p qirrali munosabatlarni yanada kengaytirish imkoniyatlarini muhokama qildilar 
  • 09:05 – Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасини отди 
  • 20:00 – Алишер Султонов ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди 

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси

Қашқадарё вилоятидаги 4 та туман ҳокимлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига зид ҳолатлар аниқланди,дея хабар қилди Рақобат қўмитаси.

  Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида вилоят туман ҳокимликлари ва давлат бошқарув органларининг вилоят таркибий бўлинмаларида «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари юзасидан жами 10 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

  Мазкур ўрганишлар жараёнида, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туман ҳокимликларида 19 та ҳолатда товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келувчи норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларни қабул қилиниши натижасида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 12, 22-моддаларида белгиланган айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шарт-шароитлар яратиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

  Юқоридаги ўрганиш натижаларига кўра, 4 та туман ҳокимларининг тегишли қарорлари «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter