Авторизация
multisoft.uz
 
  • 14:37 – Prezident korrupsiyaga qarshi kurashda “favqulodda holat” e’lon qildi 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 15:10 – O‘zbekistonda o‘quvchi va talabalarni narkotik moddalar iste’mol qilish bo‘yicha tekshirish rejalashtirilmoqda. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Ўзбекистонда хорижда иш беришига вада берган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда фуқароларни хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган икки нафар фирибгарнинг фаолиятига чек қўйди.
Идора хабарига кўра, ҳолатлар Навоий ва Қашқадарё вилоятларида аниқланган.
Биринчи ҳолатда Навоий вилоятида сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи фуқарога Болгарияда иш топишга ёрдам беришни ваъда қилган. Ҳужжатларни расмийлаштириш учун у 3000 доллар олган, шундан сўнг ушланган.
Иккинчи ҳолатда Қашқадарё вилоятида Тошкент вилоятида яшовчи шахс икки фуқародан Исроилга ишга жўнатиш учун 20 минг доллар талаб қилган. 5 минг доллар олаётган вақтида у қўлга олинди.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
ДХХ фуқароларни хорижда иш қидиришда эҳтиёт бўлишга ва фақат расмий тузилмаларга, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ёки лицензияланган хусусий агентликларга мурожаат қилишга чақирди.
Фуқароларга ижтимоий тармоқлардаги шубҳали таклифларга ишонмаслик тавсия этилади.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter