Авторизация
multisoft.uz
 
  • 14:37 – Prezident korrupsiyaga qarshi kurashda “favqulodda holat” e’lon qildi 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 15:10 – O‘zbekistonda o‘quvchi va talabalarni narkotik moddalar iste’mol qilish bo‘yicha tekshirish rejalashtirilmoqda. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Урбанизация бўйича Бутунжаҳон форумининг 13-сессияси доирасидаги Саммитда сўзлаган нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Урбанизация бўйича Бутунжаҳон форумининг 13-сессияси доирасидаги саммитда иштирок этди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Ўз нутқида урбанизация жараёни кучайиб бораётгани бир қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқараётганини таъкидлади.
«Бугун дунёда қарийб 3 миллиард киши нормал яшаш шароитига эга эмас. Уларнинг 1 миллиарддан ортиғи норасмий аҳоли пунктлари ва қашшоқ маҳаллаларда яшайди, 300 миллиондан ортиғининг эса умуман бошига бошпанаси йўқ. Иқлим ўзгариши, халқаро вазиятнинг кескинлашуви ва иқтисодий инқирозлар глобал миграциянинг янги тўлқинларини келтириб чиқармоқда, бу эса давлатлар ва шаҳарлар ўртасида аҳолининг қайта тақсимланишига олиб келмоқда. Оддий қилиб айтганда, урбанизация жараёнлари глобал барқарорлик ва хавфсизликка бевосита таъсир этувчи жиддий омилга айланмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон учун шаҳарларнинг барқарор ривожланиши масаласи ҳам стратегик аҳамиятга эга. Унинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси яқин 15 йил ичида 38 миллиондан 50 миллионгача, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизгача ошади.
Шавкат Мирзиёев сўнгги 10 йилда мамлакатда ҳар йили уй-жой қуриш ҳажми 10 баробарга ошганини маълум қилди. 2025 йилда 238 мингта уй-жой қуриш, 2030 йилга келиб эса бу кўрсаткични яна 1,5 баробарга ошириш режалаштирилган. Арзон уй-жой дастурларига ҳар йили қарийб 2 миллиард доллар ажратилмоқда.
Президент, шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистонда норасмий уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун алоҳида қонун қабул қилинганини эслатиб ўтди. Қарийб 100 мингта уйга ҳужжатлар расмийлаштирилди. Эски уй-жойларни янгилаш доирасида унинг реновацияси улушини 15 фоиздан 60 фоизга етказиш режалаштирилган.
Нутқи давомида Шавкат Мирзиёев бир нечта халқаро ташаббусни илгари сурди. Хусусан, у қуйидагиларни таклиф этди:
* кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш учун «мувозанатли урбанизация» тамойилини жорий этиш;
* технологиялар, стандартлар ва тажриба алмашиш учун «Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси»ни яратиш;
* 2027 йилда Самарқандда уй-жой қурилишини молиялаштириш ва инвестициялашга янгича ёндашувлар бўйича халқаро форум ўтказиш;
* БМТ-Хабитатнинг «Яшил шаҳар» халқаро мукофотини таъсис этиш;
* 2030 йилда Янги Тошкентда Урбанизация бўйича Бутунжаҳон форумининг 15-сессиясини ўтказиш ва унинг мавзусини «Шаҳарларнинг барқарор ривожланишида маҳаллий жамоаларнинг ўрни» деб белгилаш.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Қорабоғда инфратузилма ва шаҳарларни тиклаш жадал суръатларда олиб борилаётганини ҳам қайд этиб, Ўзбекистон бу борада «ҳар доим ўз ҳиссасини қўшишга тайёр» эканини таъкидлади.

рейтинг: 
  • 0
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter