Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Қирғизистоннинг собиқ президенти қўлга олинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 8 август куни Кой-Таш қишлоғидаги ўз қароргоҳида қўлга олинди, дея хабар берди АКИpress.

Уни қўлга олиш операцияси 7 август куни бошланди, бироқ собиқ давлат раҳбари тарафдорлари махсус хизматларга қаршилик қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум вақтида бир нафар махсус хизмат аскари ҳалок бўлди, 80 киши жароҳатланди.

Алмазбек Атамбаев 2011—2017 йилларда Қирғизистон президенти бўлган. Июнь ойи охирида мамлакат парламенти унинг даҳлсизлик мақомини бекор қилиб, собиқ давлат раҳбарига нисбатан коррупция айбловини илгари сурди. Атамбаевнинг уч марта сўроққа боришдан бош тортгани махсус операциянинг бошланиши учун сабаб бўлди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков пайшанба куни Жогорку Кенеш мажлисида вазиятга изоҳ берди. «Кечаги кунгача Атамбаев гувоҳ сифатида терговга таклиф қилинган бўлса, эндиликда унга нисбатан оғир жиноятларни содир этишда гумондор сифатида муносабатда бўлинади», — деди у.

рейтинг: 
  • 100
теглар: kriminal
Буларни хам ўқинг:
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter