Авторизация
multisoft.uz
 
  • 19:30 – Prezident Buxoroda gaz-kimyo majmuasi, quyosh elektr stansiyasi va xalqaro aeroport qurilishiga start berdi 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 07:30 – O‘zbekiston Prezidenti va Germaniya Federal Kansleri ko‘p qirrali munosabatlarni yanada kengaytirish imkoniyatlarini muhokama qildilar 
  • 09:05 – Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасини отди 
  • 20:00 – Алишер Султонов ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди 

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди

Сенаторлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳам муҳокама қилишди.

Қайд этилганидек, ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси фаолияти 1993 йил 6 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бироқ бу Қонун Вазирлар Маҳкамасига тааллуқли ваколатлар ва масалаларни, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ҳисобдорлигини тўлиқ акс эттирмайди. Шу муносабат билан бу Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурати юзага келди. Қонунда Вазирлар Маҳкамаси мақомини, Вазирлар Маҳкамасига тааллукқли масалалар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг турли соҳалардаги асосий ваколатлари назарда тутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини режалаштириш ва баҳолаш, Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ва кўриб чиқиш тартиби, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган умумий масалалар, бу масалаларда қарорлар қабул қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари турлари мустаҳкамланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг Президент ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, суд ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларига аниқлик киритилмоқда.

Сўзга чиққанлар ушбу Қонун Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида жавобарликни оширишга кўмаклашади.

Сенат аъзолари мазкур Қонунни ҳам маъқуллашди.
рейтинг: 
  • 100
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter