Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнида волонтёрлик институтидан фойдаланилади

Юқори палата аъзолари "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, Қонунда волонтёрлик фаолияти соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар тизимини белгилаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришни давом эттириш, шунингдек ҳозирги замон шароитларида волонтёрлик фаолияти самарали амалга оширилиши ва ривожланишини таъминлайдиган қонунчилик асосларини такомиллаштириш назарда тутилган.

Сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ишлар туфайли ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишдаги иштироки кучайди, жумладан, хайрия тадбирлари, акциялар, ҳашарларда қатнашиш, йирик халқаро конференциялар ва форумлар, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ўтказишда кўмаклашиш орқали уларнинг иштироки фаоллашди. Ушбу тадбирларни тайёрлашдаги волонтёрларнинг аҳамияти йўқ эмас. Таҳлил шуни кўрсатдики, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнида волонтёрлик институтидан фойдаланиш мумкин.

Мамлакатимиз амалиётини ўрганиш шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда волонтёрлик ҳаракати фаол ривожланаётганлигига қарамай, тегишли таянч тушунчаларга эга бўлган ва унинг фаолиятини тартибга соладиган мустаҳкам қонунчилик базаси ҳали ҳам мавжуд эмас.

Янги Қонун мазкур масалалар ечимини топишга ва волонтёрлик ҳаракати янада фаоллашишини рағбатлантиришга, шунингдек волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча кафолатлар яратишга қаратилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
рейтинг: 
  • 0
теглар: волонтёр
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter