Авторизация
multisoft.uz
 
  • 10:05 – Президент давлат хавфсизлик хизматининг янги раиси этиб Рустам Жўраев тайинланди. 
  • 12:10 – Daraxtlarni kesishga moratoriy muddatsiz davrga uzaytirildi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 19:29 – Ўзбекистонда автомобиль йўллари ҳақидаги янги қонун қабул қилинди 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Алишер Султонов ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди

Энергетика вазирлигида Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида таъкидланганидек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз фаолияти давомида Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича кўплаб ишлар қилди.

Бугунги кунда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган, илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда, умумий бозорлар, шу жумладан, энергия манбаларини яратиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Томонлар ШҲТга аъзо мамлакатлар, жумладан, ХХР билан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Улар қаторида кўмир ва табиий газни чуқур қайта ишлаш учун инновацион технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, ШҲТга аъзо давлатларда энергия самарадорлигини ошириш соҳасида, жумладан, тоза энергия технологиялари бўйича тажриба алмашиш ва энг яхши амалиётларга бўлган қизиқиш ва истиқбол мавжуд.

рейтинг: 
  • 100
теглар: ШОС
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter