Шароф Рашидов туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий ахборот
- 22.11.2025, 12:20,
- Новости Узбекистана / Общество
- 2 351
- 0
Facebook
Вконтакте
Одноклассники
Google+
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 23:50 лар атрофида, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани, Файзобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 989 км.да, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида истиқомат қилувчи 2003 йилда туғилган ҳайдовчи “ISUZU” русумли юк автомашинаси Самарқанд йўналишида жойлашган автомашиналарга газ қуйиш шохобчасидан чиқаётган вақтда ушбу қисмда ўрнатилган 2.4 “Йўл беринг” ва 4.1.2 “Ҳаракатланиш ўнга” йўл белгиси талабларига бўйсунмасдан, белгиланмаган жойдан Тошкент йўналишига бурилиш учун йўлнинг қатнов қисмига чиққан вақтида, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшаган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқбитида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада “Ласетти” русумли автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин келиб чиқиб, автомашина тўлиқ ёнган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда, “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳамда транспорт воситаси салонида бўлган 4 нафар йўловчилар турли хил тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 266 моддаси учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда . Bu haqda viloyat IIBB xabar qildi.