Қоқон шаҳрида ноқонуний оммавий тадбир ўтказилиши олди олинди.
Facebook
Вконтакте
Одноклассники
Google+
Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Қўқон шаҳрида ноқонуний оммавий тадбир ўтказилиши олди олинди.
Ички ишлар органлари ходимлари Қўқонда ноқонуний тадбир ташкил этилаётгани ҳақида тезкор маълумот олдилар. «dili me» номли Instagram ижтимоий тармоғидаги блогер тегишли рухсатномасиз оммавий тадбир ўтказилишини эълон қилган. У ҳудуддаги супермаркет яқинидаги тўхташ жойига чиройли давлат рақамларига эга автомобил эгаларини таклиф қилган. Ушбу ноқонуний тадбир жорий йилнинг 31 май куни соат 17:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Тушунтириш ишлари давомида унинг ҳамкор ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини бузган.
Натижада, блогерга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузиш» моддаси билан, айлана 5 дан 10 баравар (2 060 000 сўмдан 4 120 000 сўмгача) жарима содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик учун ҳужжатлар тузилди. Унинг ҳамкори эса «Майда безорилик» ва «Ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик» моддалари бўйича жавобгарликка тортилди. Барча материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судга топширилди.