Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга илғор давлат. Иқтисодиёти ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринда туради. "Катта еттилик” давлатлари қаторига киради, халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон ва Япония стратегик шерик, икки мамлакатни яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик боғлаб туради. Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради.

Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази – Нагоя шаҳрида бўлади.

Токио шаҳрида Япония Императори, Бош вазири, парламент раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.
рейтинг: 
  • 100
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter