Авторизация
multisoft.uz
 
  • 10:05 – Президент давлат хавфсизлик хизматининг янги раиси этиб Рустам Жўраев тайинланди. 
  • 12:10 – Daraxtlarni kesishga moratoriy muddatsiz davrga uzaytirildi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 19:29 – Ўзбекистонда автомобиль йўллари ҳақидаги янги қонун қабул қилинди 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона постига хориждан келтирилган 2 турдаги мато товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган, божхона юк декларацияси ва йўл кузатув ҳужжатларида 2 турдаги "сунъий иплардан босилган мато” ва "Штапел толали мато” деб кўрсатилган товарлар аслида "турли хил рангли иплардан тўқилган матолар” ҳамда ”тўқимачилик материаллари” эканлиги маълум бўлди.

Қиймати 646 млн. 872 минг сўмни ташкил этган мазкур "турли хил рангли иплардан тўқилган матолар” ҳамда ”тўқимачилик материали” товарлари вақтинча сақловга олинди ва 60 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

рейтинг: 
  • 100
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter