Эндиликда энергия ресурсларидан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ўғирлик деб топилади ва 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ушбу ҳуқуқбузарликни арзимаган миқдорда содир этган фуқароларга нисбатан маъмурий жазо чоралари ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, электр энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сув ҳисоблагичларини, шу жумладан уларнинг муҳрларини қасддан шикастлаш ёки уларнинг иш фаолиятини ўзгартириш мақсадида ҳисобга олиш приборларига ташқаридан аралашиш учун ҳам худди шундай жазо назарда тутилган.
Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарликни кичик миқдорда содир етган фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ 10 дан 20 БРФ (3 миллион сўмдан 6 миллион сўм)гача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинади.
Ушбу чора-тадбирлар энергия ресурсларидан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш ва электр тармоқлари эгаларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилди.
Источники: Из открытых источников - Ochiq manbalardan - From open sources