Авторизация
multisoft.uz
 
  • 20:15 – 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Эрмитаж музейида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашди. 
  • 21:06 – Umumiy ovqatlanish sohasini qo'llab-quvvatlash to'g'risidagi Prezident qarori loyihasi tayyorlandi 
  • 21:25 – Махсус комиссия саноат корхоналарида экологик рейдлар ўтказмоқда 
  • 11:41 – Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди. 
  • 15:00 – АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради 

Шавкат Мирзиёев: Жойларда четдан валютага олиб келинган технологиялар ишлатилмай турган кўплаб ҳолатлар аниқланди

Шавкат Мирзиёев: Жойларда четдан валютага олиб келинган технологиялар ишлатилмай турган кўплаб ҳолатлар аниқланди
Президент Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь, сешанба куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказди. Йиғилишда, жумладан, импорт қилинаётган технологик ускуналардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.

«Чунки жойларда четдан валютага олиб келинган технологиялар ишлатилмай турган кўплаб ҳолатлар аниқланган. Бунга ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш, коммуникация тармоқларига улаш каби масалалар тўсиқ бўлган», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ускуналар харид қилган тадбиркорлар муаммоларини тезда ҳал этиш, режалаштирилган корхоналарнинг ишлаб кетишига кўмаклашиш бўйича қатъий топшириқлар берган.

«Бизнес-омбудсманга импорт қилинган технологик жиҳозларни ишга туширишгача бўлган барча жараённи туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасида мувофиқлаштириш тавсия этилди», — дейилади расмий ахборотда.
рейтинг: 
  • 100
Изох қолдириш
белги
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
  • Бугун
  • Изохлар
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter