Қайси ҳудудларда свет кўп ўчаётгани маълум қилинди
Facebook
Вконтакте
Одноклассники
Google+
Электр энергия узилиши Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида кўпроқ кузатилмоқда. 16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, электр энергииси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига - 1,6 миллиона киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва ашқадарёда - 1,5 миллиона киловатт-соатдан, Наманганда - 1,3 миллиона киловатт-соатни.
Энг кўп узилишлар Сурхондарёда - 7 соатгача, Қашқадарёда - 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда - 5 соатгача, Самарқандда - 3 соатгача, Бухорода - 2 соатгача кузатилган.
Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилди.