Sogʻliqni saqlash vazirligi haydovchilar va yoʻlovchilar xavfsizlik kamarini taqmasliklari mumkin boʻlgan kasalliklar roʻyxatini tasdiqladi
Facebook
Вконтакте
Одноклассники
Google+
Саломатлиги автомобилда хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Мазкур касалликлар мавжудлиги бўйича QR кодли тиббий маълумотнома «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.
У бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади.
Рўйхатга жами 20 турдаги қуйидаги касаллик ва ҳолатлар киритилган:
- Ўмров ва тўш суяги синиши;
- Елка камари синиши;
- Қовурғалар синиши;
- Чап ўмров суяги чиқиши туфайли ўтказилган операциялар;
- Чап ўмров суягининг сохта бўғими синиши;
- Умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
- Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
- Бронхиал астма (IV босқич);
- Ўпканинг интерстициал зарарланиши (фиброз ва бошқалар);
- Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмининг (чап ёки ўнг) олиб ташланиши (лобектомия, пневмонектомия);
- Сурункали юрак етишмовчилигининг ИИИ босқичи ва декомпенсация босқичи;
- Оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар);
- III даражали (морбид) семизлик (Тананинг масса индекси ≥ 40);
- Паст бўйли (нанизм) 150 сантиметрдан паст;
- Қўл ёки келка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
- Тананинг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз ва бошқалар);
- Ўмров, курак, елка, тўш суяклари ва қовурғаларда ички ва ташқи имплантларнинг мавжудлиги;
- Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
- Стомалар мавжуд бўлиши;
- Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).
Маълумотнома 1 йил муддатга берилади. Айрим ҳолатларда бу муддат ўзгариши (2, 4, 6 ой) мумкин.